» » “Солиқ билимлари – болаларга” Республика танлови эълон қилинди

“Солиқ билимлари – болаларга” Республика танлови эълон қилинди

Автор: admin 1-04-2017, 16:25
Кўрик-танлов: "Солиқ билимлари – болаларга” Республика танлови эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси мактаб, колледж ва лицей ўқивчилари ўртасида Республика ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда "Солиқ билимлари – болаларга” республика кўрик танловини ўтказади.
Танловнинг мақсади:
ўқувчи-ёшлар орасида юқори солиқ маданиятини, уларда ватанпарварлик туйғуси ва бурчини, ватандошларига ва давлатга нисбатан ҳурматни шакллантириш.
Танловнинг вазифаси:
-Ўқувчилар, шунингдек таълим муассасалари педагогик жамоалари ўртасида солиқларнинг тўланиши-Ўзбекистон фуқаросининг конституцион бурчи эканлигини тарғиб қилиш;
-Ўқувчи-ёшларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимидан хабардорлигини ошириш;
-Болалар ва ёшлар ижодий маҳоратларини ривожлантириш.
Танлов номинациялари:
-1-4 синф ўқивчилари учун "Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири”;
-5-9 синф ўқивчилари учун "Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши”;
-Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун "Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзусидаги энг яхши иншо;
"Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги энг яхши компьютер тақдимоти номинациялари бўйича ўтказилади.
Танлов ўтказилиш вақти:
Танловнинг саралаш босқичлари 2017 йилнинг 5 апарель кунигача мактаб ва колледж, лицейларда ўтказилади.
Танловнинг кейинги туман (шаҳар) босқичи 7 апрель куни ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий босқичи 13-14 апрель кунлари Нукус шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси босқичи апрель ойининг учинчи декадасида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Танловга ижодий ишлар лицей ва колледжлар томонидан Ўрта махсус каб-ҳунар таълим бошқармасига, мактаблар томонидан туман (шаҳар)лардаги халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига кўрсатилган санадан бир кун аввал етказиб бериш талаб қилинади.
Ғолиб ёшлар танлов Низомида белгиланган тартибда махсус совғалар билан тақдирланадилар.
Қўшимча маълумот учун Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси, туман халқ таълими бўлимлари ва туман Давлат солиқ инспекцияларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: 222-69-00

Манба: kruz.uz
скачать dle 10.6фильмы бесплатно

Комментарии к статье:

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем

Создать аккаунт

Кто на сайте?

Модуль онлайн =)

Ingiliz tilin uyrenemiz

Sorawnama

Sizdi qaysi pa`n qiziqtiradi