» » Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги янги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги янги низом тасдиқланди.

Автор: admin 24-03-2017, 23:33

Низомда ўқув йили давомийлиги ва таътиллар муддатларига ўзгартиришлар киритилган. Унга кўра Ўзбекистон мактабларида жорий ўқув йили 33 ҳафтадан 34 ҳафтага узайган, биринчи синфлар учун эса 30 ҳафта ўрнига 33 ҳафта этиб белгиланган.

Ўқув йили давомидаги таътиллар муддати қуйидагича белгиланди: 

Кузги таътил: 4 ноябрдан бошлаб 6 календар кун (илгари 4 ноябрдан бошлаб 8 кун);

Қишки таътил: 28 декабрдан бошлаб 14 календар куни (илгари 31 декабрдан 11 кун);

Баҳорги таътил: 21 мартдан бошлаб 7 календар куни (илгари 22 мартдан 10 кун);

Ёзги таътил: охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан, босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун эса ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан бошлаб 1 сентябргача (ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача);

1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил: февраль ойи давомида (февраль ойи ўрталарида).

Барча мактабларда дарс соати қатъий равишда 45 дақиқа деб, танаффус эса 5-10 дақиқа деб белгиланди.

Ҳужжат 2017 йил 22 мартдан кучга кирди.

manba: kun.uz


скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Метки: по, новости

Комментарии к статье:

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем

Создать аккаунт

Кто на сайте?

Модуль онлайн =)

Ingiliz tilin uyrenemiz

Sorawnama

Sizdi qaysi pa`n qiziqtiradi